Ўзбекистонлик комиссар Бразилия - Мексика ўйинида ишлайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4та ўйинда комиссар сифатида ишлагани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

У шу вақтга қадар Коста-Рика - Сербия, Дания - Австралия, Россия - Уругвай ва Сенегал - Колумбия учрашувларида ишлаганди. Эндиликда Олим Арифовга 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўйини ҳам ишониб топширилди.

ЖЧ-2018 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўртасидаги учрашув 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!