Ўзбекистонлик ММА жангчиси ёзда АҚШда жанг қилади

Каратэ, бокс ва жанговор самбо бўйича Ўзбекистон ва қатор халқаро мусобақалар чемпиони, айни дамда эса Амир Темур спорт клуби сафида шуғулланаётган Мирафзал Ахтамов машғулотларга жиддий киришди. Иқтидорли спортчимиз тез орада Бирлашган Араб Амирликларининг "Teamnogueira fighter" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаш арафасида турибди.

Мирафзал Ахтамов жорий йилнинг июль ойида АҚШда ўтказиладиган бутундунё яккакураш спорт турлари бўйича “Iska world martial arts chempionships” халқаро мусобақасида ММА йўналишида иштирок этади. Эътиборлиси, ушбу мусобақада Мирафзалдан ташқари шунингдек Сухроб Раҳимбеков, Мироншох Асатуллаев ва Бобур Идиевлар ҳам қатнашишлари кўзда тутилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Team Uzbekistan
04/04/2019 00:26
Mirkoku