Ўзбекистонлик муайтайчилар WBC Muaythai рейтингидан ўрин олди ёхуд улар қайси поғоналарда қайд этилган?

Юртимиз профессионал муайтайи жаҳонда ўз ўрнига эга, десак муболаға бўлмайди. Жумладан, Анвар Бойназаров, Мавлуд Тифиев, Бобур Тагиев, Мансурбек Толипов, Наимжон Тўхтабоев, Жамшид Тагиев, Қобилбек Тўлабоев, Шоҳруҳ Ҳолмуродов, Жаҳонгир Муҳаммади ва яна кўплаб ҳамюртларимиз ушбу яккакураш йўналишида ажойиб натижалар қайд этиб келмоқда.

Аксарияти Таиланднинг жаҳонга машҳур “Тiger Muaythai” клуби билан шартномага ҳам эга. Маълумки, ушбу клуб жаҳон яккакураш оламига жуда кўп юлдузларни етиштириб берган. Шунингдек, юқорида санаб ўтган вакилларимиз муайтай бўйича нуфузли промоушенларда ҳам ўз жангларини ўтказиб келмоқда.

Айнан мазкур натижалар ҳамюртларимизнинг WBC Muaythai рейтингидан ўрин олишларига ҳам сабаб бўлди. Жумладан, -76,2 кг вазн тоифасида Мансурбек Толипов 7-ўринда қайд этилган бўлса, Наимжон Тўхтабоев 10-поғонада қайд этилган. Бобуржон Тагиев эса икки вазн тоифасида кучли 20 таликдан ўрин олган. Яъни, -72,5 кг вазнда 17-ўринни эгаллаб турган бўлса, -69.8 кгда эса 10-поғонани ўзиники қилиб турибди. Шунингдек, -66.6 кг вазн тоифасида Мавлуд Тифиев 8-ўринда, -63,5 кгда Жаҳонгир Муҳаммади 10-поғонада қайд этилган.

Ушбу муайтайчилармииз орасида Бобур Тагиев, мавлуд Тифиев ҳамда Наимжон Тўхтабоевлар 14 август куни Туркиянинг Бодрум шаҳрида навбатдаги жангларини ўтказади. Мазкур жангда уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!