Ўзбекистонлик мутахассис Вьетнам бокс терма жамоасига бош мураббий бўлди!
Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалиловнинг мураббийи "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози" Баҳодир Эркаев эндиликда хорижда ўз фаолиятини олиб боради.
Мутахассиснинг Sports.uz сайтига маълум қилишича, тажрибали мураббийимиз Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишга киришди. Албатта, ушбу мамлакатда яна бир ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов ҳам профессионал бокс йўналишида фаолият юритиб келаётган эди. Шунингдек, бир қатор профессионал боксчиларимиз баъзаси Хошимин шаҳрида бўлган, "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан шартномага эга ва Вьетнамда жангларга тайёргарлик олиб боради.
Албатта, уларнинг ушбу юртдаги ижобий фаолияти ҳамда ўзбек боксининг жаҳондаги тутган ўрни вьетнамликларнинг ўзбек мутахассиси билан ҳамкорлик қилишига туртки бўлди. Шу тариқа Эркаев Вьетнам бокс терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. У эндиликда маҳаллий мутахассис билан биргаликда ушбу юрт боксчиларини муҳим турнирларга тайёрлаб боради. Бу борада ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз!
Фикрлар