Ўзбекистонлик мутахассисга WBC ташкилоти ишонч билдирмоқда

Ўзбекистон профессионал бокс борасида ҳам жаҳоннинг етакчи мамлакатлари сафидан ўрин олиб бормоқда. Шунинг учун жаҳон бокс оммасининг диққат маркази ўзбекистонлик мутахассисларга ҳам қаратилмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда ташкил этилувчи профессионал бокс оқшомларида узоқ йиллардан буён бош ҳакамлик қилиб келаётган Бахтиёр Маҳкамов WBС ташкилотининг назарига тушди. Яъни, у энди WBCнинг Осиё минтақаси учун бош супервайзерлик тасдиғидан ўтди. Ўйлаймизки, ҳамюртимиз ўзига билдирилган ишончни оқлайди. Бу борада унга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)