Ўзбекистонлик ўқувчи ва стример Магнус Карлсенни таслим этди

Ўзбекистонлик ўқувчи ва стример Алмас Раҳматуллаев Магнус Карлсенни мағлуб этди. 

Бу воқеа 2024 йилнинг 20 август куни "Titled Tuesday" ("Унвонли сешанба") турнири доирасида содир бўлди. 

"Titled Tuesday" Chess.com платформасидаги ҳафталик совринли турнир бўлиб, у фақат халқаро унвонга эга бўлган ўйинчилар учун очиқ ва Швейцария тизими бўйича 11 тур ҳамда 3+1 (блиц) назорат билан ўйналади. 

"Titled Tuesday"да иштирок этмоқчи бўлган ўйинчилар "Chess.com" профилига тўлиқ исмларини киритиши талаб этилади. Аноним "Title Player" аккаунтлари ёки сохта исмга эга бўлган аккаунтлар турнир сўнгида соврин олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. 

Биласиз, Магнус Карлсен "FIDE" рейтинги пешқадами ва дунёнинг айни вақтдаги энг яхши шахматчиси саналади. Унинг IQ даражаси - 190'ни ташкил этади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!