Ўзбекистонлик спортчи Лондонда тенгсиз деб топилди
Ads

Англия пойтахти Лондон шаҳри 2017 йилнинг 15-25 июль кунлари спортнинг енгил атлетика тури бўйича  ўтказилаётган жаҳон ченпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган атлетимиз Хуснуддин Норбеков  диск улоқтириш бўйича  54.73 натижани қайд этиб, шоҳсупанинг  биринчи ўринини эгаллади.  

Бу унинг фаолиятидаги иккинчи чемпионлик унвонини бўлди. Бундан олдин 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шахрида бўлиб ўтган пара-енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида хам Хуснуддин Норбеков 53.81 натижаси билан чемпион бўлган эди. Эндиликда ҳамюртимиз 23 июнь куни ядро улоқтириш бўйича мусобақаларни давом еттиради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 10 кун давом этади.  Мусобақада иштирок этаётган 1056 та спортчи 213 та медаллар учун куч синашадилар. Улар орасида ҳамюртларимиздан 7 нафари ядро улоқтириш, найза отиш, югуриш, узунликга сакраш бўйича баҳсларга киришадилар.

Юлдуз Раҳматова тайёрлади