Ўзбекистонлик UFC жангчиси: Машинамга ўтириб, мени тунамоқчи бўлганлар чой-чақа ташлаб кетганди

  • 15 июнь, 2020, 21:53
  • 0
  • MMA

UFCда дебютини ўтказган Заррух Адашев АҚШга кўчиб борганидан кейин дуч келган қизиқарли воқеаларни айтиб берди.

- Таксичилик қилардим. Шаҳар туманларидан бирига келгандим. Бу жой хавфли эди. Тажрибали ҳайдовчилар “бу туманга келдингми такси дастурини ўчириб, тезда жўнаб қол”, - дейишарди. Айнан ўша ҳудуддан мижоз олдим. Машинага йигитлар ўтирди. Кўча болалари экани кўриниб турарди. Такси дастурида йўлкира ҳисоблайдиган илова бор. Шуни ишга туширдим. Ўтирганлардан бири иловани ўчиришимни талаб қилди. Сабабини сўрасам, айтган жойига текинга бормоқчилигини уқтирди.

 Кейин таҳдид қила бошлашди. Жангчи бўлсам ҳам, ҳайиқдим. Чунки бегона жойда ёлғиз эдим. Шарт машинани тўхтатиб, ундан тушдим ва телефон рақамларини тера бошладим. Улар машинага ўтиришимни илтимос қилиб, иловани ўчирмасанг ҳам майли, дейишди. Манзил томон кетдик.

Машинада суратим билан мураббийлик карточкаси турарди. Уни одамлар машғулотга келсин, деб кўринадиган қилиб қўярдим.

Мижозлардан бири “жангчимисан?” деб сўради. Мен фаолиятимдан бир шингил айтиб бердим. Улар ҳам менинг севимли спортчим Жон Жонснинг мухлислари экан. Мен уларни манзилига элтиб қўйганимда, йўлкирадан ташқари 20 доллар чой-чақа ҳам бериб кетишди, - дейди Заррух Адашев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!