Ўзбекистонлик яккакурашчи Максим Кулдашев 30 март куни рингга чиқади
Ads

Ўзбекистонлик муай тайчи ва яккакураш жанг санъатлари устаси Максим Кулдашев ўзининг навбатдаги жангини 30 март куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказади.

Аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича “M-1 Challenge 90” халқаро турнирида Максим Кулдашев (2-0) франциялик Дамьен Пелтье (8-8-1) билан куч синашади. Жанг 65,8 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Кечанинг асосий жанги ташкилотнинг ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камари учун кечади. Унда Александр Бутенко (45-12-3) ва титулнинг енгилмас соҳиби Алексей Кунченко (17-0) ўзаро беллашади.

Кечада жами 9 та профессионал жанг ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Максим Кулдашев ўтган йил сўнггида “Дорога в Китай 5” Гран-при турнирида биринчи ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг чемпионлик камари соҳибига айланган эди.