Ўзбекистонлик яккакурашчи Шоҳруҳ Илҳомов Россиядаги турнирда ғолибликни қўлга киритди

Аралаш яккакурашлар жанг санъатлари бўйича Россияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик Шоҳруҳ Илҳомов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Доғистонда ташкил этилган “Battle” профессионал жанглар кечасида Шоҳруҳ мезбон спортчи Имомқосим Қодиров билан куч синашди. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик жангчи рақибини муддатидан олдин мағлуб қилиб, ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.

“Battle” турнири профессионал жангчилар беллашуви ҳисобланади. Бу турнирда UFCда фаолият юритаётган Али Багавуддинов ва Омар Нурмагомедов сингари жангчилар ҳам иштирок этишади. Ҳозирда бу спортчилар ушбу турнирда чемпионлик камарларига эгалик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!