Ўзбекистонлик яна бир спортчи Париж-2024 Олимпиадасига лицензияни қўлга киритди (Фото)

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

-60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Исломжон Баҳромов ана шундай ютуқлар билан юртимизга қайтадиган бўлди.

photo_2023-09-23_20-16-26

Ҳамюртимиз ўтиш босқичида грузиялик Придон Aбуладзени, бронза медали учун баҳсда эса эронлик Меҳди Муҳсиннажодни мағлубиятга учратишга эришди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур мусобақадаги медаллари 2, Париж-2024 лицензиялари эса 3 тага етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!