
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Ғарбий Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда!
20–29 апрель кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида шахмат бўйича 8–18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
21 апрел куни чемпионат доирасида рапид йўналиши бўйича беллашувлар ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Ўзбекистонлик ёш шахматчилар қуйидаги натижаларга эришди.
Ҳамюртларимиз жами 7 та медални қўлга киритди:
Олтин медаллар:
Нематиллаҳонов Нурмуҳаммад – 10 ёшгача ўғил болалар
Азизов Саъдулло – 18 ёшгача ўғил болалар
Кумуш медаллар:
Асадова Мадинабону – 10 ёшгача қизлар
Абдуҳакимов Акбарали – 18 ёшгача ўғил болалар
Эркинбоев Сайфуддин – 8 ёшгача ўғил болалар
Бронза медаллар:
Умаров Беҳруз – 18 ёшгача ўғил болалар
Қувондиқова Нафиса – 12 ёшгача қизлар
Фикрлар