Ўзбекистонликларга хурмати чексиз бўлган WBO чемпиони "Канело" ва Ломаченкони тан олмади

  • 12 декабрь, 2019, 19:36
  • 1
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Теренс Кроуфорд “The Ring” томонидан вазн тоифасидан қаътий назар энг яхшилар орасида биринчи ўринда WBO чемпиони Сауль Aльварес эътироф этилаётганига қўшилмайди

“Pound for pound” рейтингида Ломаченко ёки Aльваресни мендан устун қўйганлигига қўшила олмайман. Ковалёв олдин ҳам нокаут билан мағлубиятга учраган эди. Шунинг учун, "Канело" у билан боғлиқ янггилик қилмади.

"Мен ҳар доим рингга энг зўр эканлигимни кўрсатиш, жаҳонда энг яхшиси эканлигимни исботлаш учун кўтариламан. Шунинг учун, энг кучлиси менман “Канело” ёки Ломаченкога эмас”,- деди Кроуфорд.

Маълумки, жорий йил Теренс Кроуфорд яқин дўсти Сардор исмли ҳамюртимизнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент,Самарқанд ва Бухорода бўлиб, ўзига хос шоуларда иштирок этиш баробарида ёшларга маҳорат дарслари ўтаган эди. 

Маълумот учун, “Pound for pound” рейтингида Кроуфорд тўртинчи ўринда қайд этилган.

photo_2019-08-07_11-49-18

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alixujaev
09/02/2020 17:17
Жуда тугри, лом хам канело хам энг зур эмас! Теренс улардан яхширок