Ўзбекистоннинг энг қиммат жамоалари рейтинги ёхуд “Қўқон-1912”нинг энг қиммат футболчиси ким?

Дунёга машҳур transfermarkt.de сайти футболчиларнинг тахминий трансфер нархи ҳақида маълумот бериб боришидан барча хабардор бўлса керак. Ушбу сайтда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган жамоаларнинг трансфер нархлари хусусида ҳам маълумот берилган. Унга кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг қиммат клуби Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бўлиб турибди. “Шерлар”нинг тахминий трансфер нархи 15,08 миллион евро деб баҳоланган. Иккинчи ўринда эса пойтахтнинг бошқа бир жамоаси “Локомотив” жой олган. “Темирйўчилар”нинг трансфер нархи 9,90 миллион еврони ташкил этмоқда. Учинчи ўрин Наманганнинг “Навбаҳор” клубига тегишли. “Лончинлар”нинг умумий трансфер нархи – 6,45 миллион еврога тенг.

“Қўқон-1912” жамоасининг умумий транфсер нархи – 4,20 миллион евро евро деб қайд этилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қўқонликлар таркибидаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Мурод Холмуҳамедов бўлиб турибди. Унинг тахминий трансфер нархи 500 минг еврога баҳолаган. Жамоанинг яна бир етакчиси Александр Мерзляковнинг тахминий трансфер нархи 450 минг еврони ташкил этмоқда. Қўқонликлар сафида бир неча мавсумдан буён тўп суриб келаётган Суҳроб Бердиевнинг тахминий трансфер нархи 400 минг еврога тенг.

Кўпчиликни легионерларимизнинг трансфер нархлари қизиқтираётган бўлса керак. Бу борада transfermarkt.de сайтидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.

Легионер футболчиларимизнинг тахминий трансфер нархлари билан танишинг:

Боян Кнежевич (Сербия) – 100 минг евро

Марко Милич (Сербия) – 200 минг евро

Милош Николич (Сербия) – 100 минг евро

"Қўқон-1912" жамоасининг яна бир легионери Оливье Боннес (Нигер) – 270 минг евро)нинг трансфер нархлари ҳозирча “Қўқон-1912”нинг умумий трансфер нархига қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, transfermarkt.de сайтидаги маълумотларда тахминий трансфер нархлари келтирилган бўлиб, футболчиларнинг ҳақиқий трансфер нархларидан фарқланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!