SPORTS.uz портали аввалроқ, мамлакатимизнинг энг қиммат дарвозабонлари ва ҳимоячилари ҳақида маълумот берган эди. Бугун эса, Transfermarkt.de сайтига таянган ҳолда, мамлакатимизнинг энг қиммат ярим ҳимоячиларига тўхталиб ўтамиз.

Топ-10 ярим ҳимоячилар рўйхатида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов пешқадамлик қилмоқда. Трансфер нархи 2,5 млн еврони ташкил этиб турган футболчимиз мамлакатимизнинг энг қиммат футболчилари орасида Элдор Шомуродовдан кейин иккинчи бўлса, "Шанхай СИПГ" футболчилари орасида тўрттинчи бўлиб турипти. Хитой чемпионати аъзолари орасида 32-ўринда қайд этилган Аҳмедов жаҳоннинг 1987 йилда таваллуд топган футболчилари ичида 83-поғонадан жой олган.

4321577211339

Иккинчи қаторда турган Отабек Шукуровнинг трансфер нархи 2 млн еврога тенг. Бу борада, ярим ҳимоячимиз "Шаржа" клубининг 4-рақамли футболчиси ҳисобланади. Шукуровни дунё бўйлаб, ўз тенгдошлари орасида 292-ўриндан топиш мумкин. У БАА чемпионатининг энг қиммат футболчилари орасида эса 18-ўринда бормоқда.

photo_2019-11-12_17-19-32

Рўйхатимизнинг учинчи поғонасидан "Пахтакор" ва Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчиси Жалолиддин Машарипов жой олди. 1,8 млн евролик футболчимиз сайёрамизнинг чап қанот ярим ҳимоячилари орасида 324-, 1993 йилда туғилган футболчилар ичида 365-ўринни эгаллаган.

9081570730194

"Токио-2020"га йўлланма берувчи 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасига сардорлик қилган Азиз Ғаниев мамлакатимизнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида саккизинчи ўринда. Ғаниевнинг Transfermarkt.de сайтида келтирилган тарнсфер нархи 1,1 млн еврони ташкил этади. Бу 22 ёшли футболчининг БАА чемпионатидаги энг қиммат футболчилар орасида 40-ўриндалигини билдиради. Собиқ насафчини дунёнинг марказий ярим ҳимоячилари орасида 753-, 1998 йилда таваллуд топган футболчилар рўйхатида эса 291-поғонадан топишингиз мумкин.

6361581349881

Бешинчи ва олтинчи ўринларни 1 млн евролик икки футболчи – Сардор Рашидов ва Остон Ўрунов банд қилган. Рашидов Қатар чемпионатидаги энг қиммат футболчилар орасида 40-, Ўрунов РПЛда 215-рақамли футболчидир. Жаҳоннинг 1991 йилда таваллуд топган футболчилари ичида Рашидов 474-бўлиб турипти. Эътиборли томони, бу борада Ўрунов ўз тенгдошлари орасида 183-ўриндан жой олган ва келажакда янада, яхшироқ кўрсаткич қайд этиш учун унинг имкониятлари юқори.

                                рашидов янгиси3941568557805_1

Рейтингимизнинг еттинчи поғонасини Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Икром Алибоев банд этди. 950 минг евролик ярим ҳимоячи ўз клубининг энг қиммат футболчилари орасида учинчи ўринни эгаллаган.

6701570730222

2017 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, 2018 йилнинг июнигача трансфер нархи 1 млн еврога тенг бўлган Достон Ҳамдамовнинг ҳозирги пайтдаги қиймати 900 минг евро экан. У ўзининг нархига кўра, Суперлига аъзолари орасида бешинчи ва ўзбекистонлик футболчилар бўйича 13-ўринда қайд этилган.

3831570729936

Кейин поғоналарни 800 минг евролик Жамшид Искандаров, Сардор Мирзаев ва Одилжон Ҳамробеков эгаллаган. Мамлакатимизнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида 16-поғонадан жой олиб турган уччала футболчимизнинг ўз клубларидаги ўринлари турлича. Искандаров ва Мирзаев ўз жамоаларининг энг қиммат футболчиси ҳисобланишади. Бу борада, Ҳамробеков "Пахтакор"нинг олтинчи рақамли футболчиси саналади. "Муангтонг Юнайтед" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев Таиланд чемпионатининг энг қиммат футболчилари орасида иккинчи бўлиб тургани ҳам эътиборга молик. Бу борада, Искандаров Жанубий Кореянинг 33-, Ҳамробеков Суперлиганинг 8-ўринларини банд этишган.

                        2271570729936photo_2020-02-11_12-19-057351572016452

Қуйида энг қиммат бўлган 10 та ярим ҳимоячининг рўйхати қулай кўринишда келтирилган:

1. Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой) - 2,5 млн евро;

2. Отабек Шукурув ("Шаржа", БАА) - 2 млн евро;

3. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 1,8 млн евро;

4. Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА) - 1,1 млн евро;

5-6. Сардор Рашидов ("Қатар СК", Қатар) - 1 млн евро;

5-6. Остон Ўрунов ("Уфа", Россия) - 1 млн евро;

7. Икромжон Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея) - 950 минг евро;

8. Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор") - 900 минг евро;

9-10-11. Жамшид Искандаров ("Сеонгнам", Жанубий Корея) 800 минг евро;

9-10-11. Сардор Мирзаев ("Муангтонг Юнайтед", Таиланд) 800 минг евро;

9-10-11. Одил Ҳамробеков ("Пахтакор") - 800 минг евро.

"Пахтакор"дан 3 та ва яна 8 та легионер ярим ҳимоячимиз топ-10 рейтингидан жой олишди. Уларнинг умумий трансфер қиймати 13,650 000 еврони ҳосил қилмоқда.

Топ-10 рўйхатига кирмаган, аммо кейинги поғоналарни эгаллаб турган ярим ҳимоячиларимизга ҳам қисқача тўхталиб ўтсак, Хуршид Ғиёсов ("Анянг", Жанубий Корея, 750 минг евро), Вадим Афонин ("Локомотив", 700 минг евро), Санжар Шоаҳмедов ("Теренггану", Малайзия, 700 минг евро), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор", 600 минг евро), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор", 600 минг евро), Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор", 550 минг евро) ва яна бир қатор футболчилар номини кўришимиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!