Ўзбекистоннинг энг яхши аёл спортчиси ҳақида нималарни биласиз?

Раҳмонова Нилуфар Улуғбековна 1997 йилнинг 15 январь куни Бухоро шаҳрида туғилган.
Ўзбекистонлик спортчи, 9 карра мамлакат чемпиони; 5 карра Осиё чемпиони, самбо бўйича Жаҳон миқёсида 3 карра бронза медали соҳиби; самбо бўйича Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби;
Жаҳон кубоги учун курашда бронза медали соҳиби; Фаолиятини туғилиб ўсган Бухоро шаҳрида олиб бораётган Нилуфар ҳақида нималар биласиз?
Қуйида қаҳрамонимиз забт этган чўққилар билан танишишингиз мумкин:

photo_2019-01-06_10-41-00

2012 йил Ўзбекистон чемпионати- 1-ўрин;
Осиё чемпионати, Таиланд - 1-ўрин;
2013 йил Ўзбекистон чемпионати - 1-ўрин;
Грецияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати - 3-ўрин;
2014 йил Ўзбекистон чемпионати- 1-ўрин;
Тошкентда ташкиллаштирилган Осиё чемпионатида 1-ўрин;
Қаҳрамонимиз 2014 йилда Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган "Спорт устаси" номини қўлга киритди;

photo_2019-01-06_10-40-58

2015 йил Ўзбекистон чемпионати- 1-ўрин;
Латвияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида - 3 ўрин;
2016 йил Ўзбекистон чемпионати - 1 ўрин.
Нилуфар Тукрманистонда Осиё чемпиони номини қўлга киритади;
Руминиядаги Жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди;

photo_2019-01-06_10-40-56

2017 йил Ўзбекистон чемпионати- 1-ўрин;
Тошкентда ташкиллаштирилган Осиё чемпионатида 1-ўрин;
Осиё Кубоги-2017 Қозоқистон - 3-ўрин;
Сербияда ташкиллаштирилган Жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби;
Нилуфар Раҳмонова 2017 йилнинг "Энг зўр аёл спортчиси" номига сазовор бўлди;

photo_2019-01-06_10-40-53

2018й. Франция, Париж Гран-приси - 3-ўрин;
Нью-Йоркда ташкиллаштирилган, Америка очиқ чемпионатида Нилуфар 1-ўринни қўлга киритди;
Лас-Вегасда "Мистер Олимпия" халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этиб яна - 1-ўринни қўлга киритди.

1_2photo_2019-01-06_10-41-02

Айтиб ўтиш жоизки, Нилуфар спортга 7 ёшида кириб келган. Қаҳрамонимиз Бухоро шаҳридаги 19-сонли мактабда таҳсил олган. 2012-2015 йиллар давомида Бухоро шаҳрининг Олимпия заҳиралари спорт коллежида ўқиб, юқори чўққиларни забт этган.
2017 йилдан буён Нилуфар олий таълим муассасида Жисмоний маданият факультети "Аёллар спорти" йўналишида таҳсил олиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!