Ўзбекистоннинг энг зўр теннисчилари аниқланди

BEPUL PROPAN

Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" теннис мажмуасида катталар ўртасида теннис бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 55 нафар ракетка устаси ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида  Раҳимбек Иброҳимов сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувда Азиз Дадабоевни 6:1, 6:0 ҳисобида таслим этиб, мамлакат чемпионига айланди.

 Қизлар ўртасидаги финал баҳсида эса Мафтунабону Қаҳрамонова ҳамда Диана Хашимова ўзаро рақобатлашди. Унда Мафтунабону ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида зафар қучди. 

Жуфтлик баҳсларида Азиз Дадабоев ва Бобурмирзо Ёқубжонова тандеми эркаклар ўртасида, Злата Чиннова ҳамда Диана Хашимова дуэти аёллар орасида мамлакат чемпионига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!