Ўзбекистоннинг Осиё чемпионатидаги рақиби УEФА кубоги ғолиби билан ўйнайди
Хабарингиз бор, 1-11 феврал кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг мазкур турнир гуруҳ босқичидаги рақиби бўлган Тожикистон футзал терма жамоаси ушбу турнирга тайёргарлик доирасида Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Тожикистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Хусайн Шодиев шогирдлари 27 январ санасида Қозоғистоннинг 15 карра чемпиони, икки карра УEФА кубоги ғолиби бўлган “Қайрат” жамоасига қарши, 28 январ санасида эса Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Тожикистонликлар Олмота йиғинига қуйидаги таркибда кетишди.
Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест»), Муродулло Аликулов («Сино»);
Майдондаги футболчилар: Дилшод Саломов, Собирджон Гуляков, Шавкат Халимов, Рахмонали Шарипов, Умед Кузиев (барчаси – «ДИСИ Инвест»), Файзали Сардоров, Некруз Алимахмадов, Мухаммаджон Шарипов, Икбол Воситзода (барчаси – «Сипар»), Фируз Сангов («Соро компания»), Баходур Ходжаев («Садовая»), Рустам Хамидов («Сан Сити», Қирғизистон).
Маълумот учун, терма жамоамиз ОЧда Тожикистон (3 феврал)дан ташқари, Япония (1 феврал) ва Жанубий Корея (5 феврал) термалари билан бир гуруҳдан эгаллаган.
Фикрлар