Ўзбекларни ким “синдирди”?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятсиз якунланди. Жамоа гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам мағлубиятга учради. Сўнгги турда Фабио Каннаваро шогирдлари ўйинни гол билан бошлаганига қарамай, Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазди.

Африкаликлар ирода ва юқори иштиёқ намойиш этиб, тарихий натижага эришди ҳамда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Евро-Футбол нашри конголикларнинг иродали ғалабасини таъминлаган футболчилар рейтингини тузди ва уларнинг ўйинини 10 баллик тизим асосида баҳолади.

Ноа Садики — 8,0

Ноа Садики Конго терма жамоасида худди “Барселона”даги Педрининг ўйин  услубини эслатди. У бутун учрашув давомида ўйин суръатини назорат қилди, ҳужумларга йўналиш берди ва хавфли узатмалар билан ажралиб турди.

У рақиб майдонининг сўнгги учдан бир қисмига 14 та аниқ узатма берди (учрашувдаги энг яхши натижа), икки голли ҳужумни бошлаб берди, 11 та яккакурашнинг 8 тасида ғалаба қозонди ва жамоаси учун учта стандарт вазият ишлаб олди.

Фистон Майеле — 8,0

Дастлаб майдонда ҳаракат қилган Седрик Бакамбю кутилган ўйинни кўрсата олмади. Унинг ўрнига майдонга тушган Фистон Майеле эса ўйиннинг бурилиш нуқтасига айланди.

Ҳисоб 0:1 дан 3:1 га ўзгарган камбэкда Майеле ҳал қилувчи роль ўйнади. У ғалаба голини урди ва 40 дақиқа ичида рақиб жарима майдонида 7 марта тўпга тегиниб, бу кўрсаткич бўйича ҳам учрашувда энг яхши натижани қайд этди.

Йоан Висса — 9,0

“Ньюкасл” ҳужумчиси Йоан Висса майдоннинг энг ёрқин футболчиси бўлди. У пенальти ишлаб, ўзини аниқ амалга оширди. Мана шу гол ўйинда бурилиш нуқтаси бўлди.  Шунингдек, 90-дақиқада киритган голи билан Ўзбекистоннинг сўнгги умидларига ҳам нуқта қўйди.

Айниқса, Виссанинг учрашувнинг охирги дақиқаларида ҳам юқори тезлик ва меҳнаткашлик билан ҳаракат қилгани алоҳида эътироф этилди.

Эҳ, Ҳусанов...Ўзбек футболчилари ўйинига қандай баҳо берилди?

Ўзбекистонга ФИФАдан хунук хабар

Супергол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир гапирди

"Манчестер Сити" Ҳусановга муҳим хабар юборди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!