Ўзбекистонга ФИФАдан хунук хабар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси "К" гуруҳида қаторасига учта мағлубиятга учрагани ва мусобақада муваффақиятсиз иштирокидан сўнг ФИФАнинг онлайн-рейтинг тизимида бир йўла ўн поғонага пасайди. 

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, Фабио Каннаваро шогирдлари жаҳон рейтингида 50-ўриндан 60-поғонага тушиб кетди. Учта ўйинда ҳам мағлубиятга учраган ўзбекистонлик футболчилар жами 49,20 рейтинг очкосини йўқотди ва ҳозирда 1409,73 баллга эга.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси "K" гуруҳида Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго Деомкратик Республикаси (1:3) жамоаларига имкониятни бой берди. Натижада, ўз тарихидаги илк мундиални бирор очко тўпламасдан, тўплар нисбати 2:11 ҳолда  якунлади.

Шу билан бирга, 2026 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун тарихий мусобақа бўлиб қолди. Терма жамоа жаҳон чемпионатида иштирок этган Марказий Осиёдан илк жамоага айланди. Ҳимоя ва ҳужум ўртасида ўйнайдиган Аббосбек Файзуллаев Колумбия дарвозасига гол урган ҳолда мамлакат тарихидаги биринчи жаҳон чемпионати голининг муаллифи сифатида қайд этилди. Жамоа сардори ва етакчиси Элдор Шомуродов эса Конго Демократик Республикаси терма жамоасига қарши учрашувда гол киритди. 

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси финал босқичида иштирок этгани учун ФИФАдан 12,5 миллион доллар миқдорида молиявий мукофот олишни кафолатлади.

Файзуллаев охир-оқибат мундиал қаҳрамони бўлиб чиқди

Файзуллаев нимадан норози?

Эҳ, Ҳусанов...Ўзбек футболчилари ўйинига қандай баҳо берилди?

Ўзбекларни ким “синдирди”?

Супергол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир гапирди

"Манчестер Сити" Ҳусановга муҳим хабар юборди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!