ЎзФҲМ "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидаги баҳсли ҳолат бўйича хулоса берди

  • 02 Nov 23:32
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 27-тури доирасида "Машъал" "Қўқон-1912" билан беллашиб, кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдаги ягона голни 13-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев киритди.

Tecno

Эксперт ҳакамлар гуруҳи ушбу учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан хулоса берди.

"Машъал” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 49-дақиқасида бош ҳакам “Машъал” дарвозаси томон пеналти белгилади.

ВАР аралашувидан сўнг бош ҳакам эпизодни қайта кўриб чиқиб, ушбу вазиятда давозабон тўпга ўйнагани ва биринчи бўлиб тегингани ҳамда йўналишни ўзгартиргани сабабли пеналтини бекор қилган. Рақиб футболчиси дарвозабонга ўзи урилган.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, мазкур ҳолатда бош ҳакам ВАРнинг чақирувидан кейин тўғри қарор чиқарган", - дейилган ЎзФҲМ баёнотида.

Comments

You must be logged in to commet!