Озгина кут, сени Суперлигадан олиб кетамиз!

“Наполи” раҳбарияти билан муносабати бузилган Виктор Осимхенни ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик учун Туркия Суперлигасига кўчиб ўтишга рози бўлган эди.

Нигериялик футболчи ижара асосида “Галатасарой”да тўп тепади. Бироқ айрим инсайдерларнинг таъкидлашича, моҳир тўпурар Туркияда узоқ қолмайди.

Ёзги трансферлар вақтида Осимхенни ўз сафига қўшиб олишга улгурмаган “Челси” энди бошланган ишни январь ойида якунлаб қўймоқчи.

Виктор Осимхеннинг ўзи ҳам танловни чўзиб юбориш унинг зарарига ишлашини тушуниб етган бўлса керак. Ҳар қандай футболчига Туркия чемпионатидан кўра, дунёнинг энг зўр лигаси сифатида эътироф этиладиган Англия Премьер-лигасида ўйнаш маъқул.

Трансферлар бўйича экспертлар бу трансфер “Челси”га 75 миллион еврога тушишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!