Ўзил:
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил “канонирлар”нинг янги хариди бўлган Александр Ляказетт ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У жуда яхши ҳужумчи. Ляказетт нафақат бу мавсум, балки, ундан олдинги мавсумларда ҳам кўп гол урган. Бизнинг орамизда шундай савиядаги футболчи борлигидан хурсандмиз.

У зарба бериш ҳолатига келганда жуда совуққон ва голга ташна футболчи. Ишонаманки, у бу ерда эканлигидан ва биз учун тўп суришидан бахтли. Биз эса иложи борича унга кўпроқ голли узатмалар ошириб, уни янада кўпроқ гол уришига ёрдам берамиз”, - дейди германиялик футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.