Ўзил ва Санчес
Ads
 
 
"Арсенал" клуби раҳбарияти ишонган ўйинчилари - ярим ҳимоячи Месут Ўзил ва тўпурар ҳужумчи Алексис Санчесдан айрилиб қолишдан хавотирга тушмоқда.
 
Айни пайтда томонлар янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бироқ, ҳар икки футболчи ҳам клуб томонидан тақдим этилаётган маош ва шароитлардан қониқаётгани йўқ. Агар Лондон клуби ўз вақтида янги шартнома имзолай олмаса, етакчиларини қўлдан чиқаради. 
 
Бу вазиятни кузатиб бораётган айрим мутахассислар Ўзил ва Санчес ёзда жамоадан кетиши мумкинлигини айтмоқда. Бундан олдин ҳар икки футболчи ҳам Испания чемпионатига қайтишни истаётгани ҳақида бир неча бор хабарлар тарқатилган.
 
 
Жорий мавсумда Месул Ўзил Англия премьер-лигасида 17 та учрашув ўтказиб, бешта гол урди. Жамоа тўпурари Алексис Санчес йигирмата ўйинда 13 та голга муаллифлик қилган.