Ўзилни Италияга чорлашмоқда
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби хавбеки Месут Ўзил мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли германиялик футболчига Миланнинг “Интер” клубидан таклиф бўлмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Ўзилнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзил фаолиятини айнан “Арсенал”да якунламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.