Ўзилнинг

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоадаги 11-рақамини ўзгартирди.

Bleacher Report Football нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчи янги мавсумдан бошлаб 10-рақамда тўп суради.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу рақамда бунгача Жек Уилшер тўп суриб келаётган эди. Яқиндагина эса унинг клуб билан шартномаси ўз якунига етди ва жамоани тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)