Ўзилнинг тақдири Венгерга боғлиқ
Ads


Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоадаги келажаги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди

– Мен “Арсенал”да жуда ва жуда бахтлиман ва клуб билан янги шартнома имзолашга тайёрман. Мухлислар қолишимни хоҳламоқда. Бу эса клуб раҳбариятига боғлиқ. Клубда барча Арсен Венгер сабабли Лондонга келганимни билади. У ўшанда менга катта ишонч билдириб, бу ерга таклиф қилган. Шундай экан, жамоага ёрдам беришни истайман, – дейди Ўзил.

Mesut Ozil

Эслатиб ўтамиз, Ўзил 2013 йили “Реал М”дан 45 млн евро (+5 млн бонус) эвазига Англияга кўчиб ўтган эди.