ЎзПФЛ янги мавсумда мухлисларга бир нечта қулайликларни тақдим этади ёхуд 2023 йил учун режалар билан танишинг

ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида 2023 йилги мавсум тақвими лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан эътиборан старт олади.

Лойиҳа ЎФA терма жамоалар бўлимига тақдим етилган. ФИФA кунлари, халқаро мусобақалар инобатга олинган. ЎзПФЛ тақвим лойиҳасини шу йилнинг май ойидаёқ ишлаб чиққанди. Aммо шундан кейин ОФК ўз режаларига қатор ўзгартиришлар киритди. Хабарингиз бор, ташкилот клублар мусобақасини куз-баҳор тизимига ўтказиш арафасида турибди. Қолаверса, 2023 йилги Осиё кубоги мезбони, бунинг натижасида эса катта еҳтимол билан мусобақа саналари ҳам ўзгарди. Энг сўнгги ўзгаришни ОФК декабрнинг иккинчи декадасида тасдиқлади. Бунгача “Насаф”нинг Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашуви 3 февралда ўтиши керак эди. Янги режага кўра, Қарши клуби илк учрашувни 19 февралда ўтказади. Табиийки, ЎзПФЛ режалари ҳам ўзгарди. Тақвим лойиҳасини мана шу ҳавола орқали очиб, матннинг қолган қисмини ўқишда давом этишингиз мумкин.

“Насаф” Қатар мезбонлик қиладиган марказлашган плей-офф ўйинларида муваффақиятли қатнашса, сўнгги учрашувни 26 февраль куни ўтказади. Шу ҳамда бошқа масалалар инобатга олиниб, чемпионатнинг 3 мартдан эътиборан старт олиши масаласи келишилди. Қизиқ тарафи шундаки, 2023 йилги мураккаб ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви фақатгина Суперлиганинг 2-туридан кейин бўлиб ўтади. Боиси Суперкубок учун курашда ҳам “Насаф” бор. U20 Осиё чемпионати ҳамда март ойидаги ФИФA кунлари шундай қарор қабул қилинишига олиб келди. Мавсумни Суперкубок билан бошлаш ва қолган 12 та клуб илк турни кейинроқ ўтказиши эса тиғиз тақвимга бироз мос келмади.

2023 йилдан бошлаб Суперлиганинг барча турида шанба ва якшанба кунлари ўйинлар бўлиб ўтади. ЎзПФЛ март-апрель ҳамда октябр-ноябрь ойларида якшанба кунги беллашувларни 13:00 дан эътиборан бошлайди ва ўйинлар кечгача давом етади. Мухлислар ташрифи ҳамда терма жамоа манфаатларидан келиб чиқиб, ўйинларнинг шанба ёки якшанбага тўғри келиши масаласи ойдинлашади.

Кубок беллашувлари ҳафта ўрталарига тўғри келади. Финал 29 октябрга режалаштирилган. Иқтисодий имкониятлар, жамоалар режаларидан келиб чиқиб, куз фаслидаги 3 та ФИФA кунлари давомида Лига кубоги учрашувлари ўтказилиши мумкин. Мазкур мусобақа қўшни мамлакатлар асосий лигалари жамоалари учун очиқ бўлади. Бу борадаги аниқ режа кейинроқ эълон қилинади.

Тақвим шакллантиришда 4 та клубнинг Чемпионлар лигасида иштирок этиши масаласи ҳам инобатга олинган. Мусобақада муаммоларсиз қатнашиш учун ҳар тўрт клуб келаси йилнинг июн ойида ОФК лицензиясига эга чиқиши шарт ҳисобланади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!