"Паҳлавон Маҳмуд - "Strongmen games" паҳлавонлар ўйини старт олди
Бугун, 1 июнь куни “Паҳлавон Маҳмуд - Strongmen games Ислом Халқаро Ташкилоти очиқ чемпионати" ўйинларига старт берилди. Мазкур халқаро мусобақа 2024 йил 31 май 3 июнь кунлари "Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм шаҳри" шиори остида бўлиб ўтади. Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир Хива шаҳрида 4-маротаба ўтказилмоқда.
Ушбу турнир ўйинлари 3 июнга қадар давом этади. Бу йилги турнирда дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларидан (Буюк Британия, Баҳрайн, Чехия, Австралия, Латвия, Литва, Покистон, Янги Зеландия, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) келган паҳлавонлар ўзаро баҳслашадилар.
Халқаро турнирда паҳлавонлар жами 7 та шарт бўйича баҳс олиб боришади.
Жумладан:
- Оқтош харсанги;
- Обкач;
- Амударё қайиғини тортиш;
- Чўгирма отиш;
- Мўйноқ лангарини тортиш;
- Хива устунларини ушлаб туриш;
- Қилични вертикал ушлаб туриш.
Бугун, айнан "Оқтош харсанги" бўйича биринчи беллашувлар бўлиб ўтди.
Фикрлар