Пакета "Вест Хэм"дан кетмоқчи(ми)?

CHERY AUTO

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирмоқчи.

Tecno

"Globe Esporte" нашри берган хабарга кўра, Пакета қишги трансферлар бозорида жамоани тарк этмайди. Бироқ келаси ёзда, Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг "болғачилар"ни тарк этиш эҳтимоли ортиб бормоқда. Футболчи ёзда собиқ жамоаси "Фламенго"га қайтиши мумкин эди, аммо "Вест Хэм"га бўлган ҳурмати сабаб жамоани тарк этмоқчи эканини айта олмаган. Лондон клуби ўз хавбекини 60 миллион еврога сотишни мақсад қилмоқда. Бразилиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 12 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!