Ads

Италиянинг "Палермо" клуби хўжайини Маурицио Дзампарини "Ювентус" форварди Пауло Дибала қишда жамоани тарк этишини айтди.

“Дибала мураббий сабаб захирада ўтирибди. Аллегри “Палермо”ни бошқариши ва Скудеттони қўлга киритиши керак. Ҳозир у “Ювентус”дек кучли жамоада осон ишлаяпти.

Икки йил олдин мен Дибалага Испанияга кетишни маслаҳат берганман. Ишонаманки у қишда 120 миллион евро эвазига жамоани тарк этади. Унда кўплаб таклифлар бор”, - дейди Дзампарини.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 24 ёшли аргентиналик футболчига "Реал" ва "Манчестер Юнайтед"дан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.