Палмер: "Унинг сафимизга қўшилишидан хурсандмиз"

CHERY AUTO

Бугун тонгда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида  Лондонинг "Челси" клуби Бразилиянинг "Паламейрас" жамоаси устида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Ўйиндан кейин "аристократлар" етакчиси Коул Палмер ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

"Ўз голим ҳақида гапириб ўтсам, биз бундай вазиятларни машғулотларда кўп машқ қиламиз. Бўш майдонга кўзим тушди, ўша томонга югурдим ва гол урдим. Танаффус пайти бош мураббийимиз бизга ҳотиржам бўлишни, тўпни бир-бирларингизга узатишда давом этишимизни айтди.

Жамоамизга янги қўшилган Эставао у юқори даражадаги футболчи экани кўриниб турибди. Унинг сафимизга қўшилишидан хурсандмиз",- деди ангилялик ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, лондинликлар 2024 йилда  Эстеваони Бразилия клубидан бонус пуллари билан бирга 61 миллион евро эвазига сотиб олганди. Мусобақа олдидан клублар 18 ёшли ҳужумчини “Челси” билан шартномаси 1 июлдан кучга кирганига қарамай, унинг ўз жамоасида ўйнашига келишиб олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!