
Палмернинг қачон сафга қайтиши маълум
"Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска жамоа лидери Коул Палмернинг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Коулнинг аҳволи ёмонлашганини билганимиз учун уни асрашга қарор қилдик. Унинг жисмоний ҳолатида ҳам муаммолар бор. Шу сабабдан Палмер ФИФА кунларидан сўнг жамоага қайтади. Унга 2-3 ҳафтага дам беришни маъқул қўрдик. Бу оралиқда унинг тўлиқ тикланиши ва спорт формасига қайтишига умид қиламиз, - деди Мареска.
Маълумот учун, англиялик футболчи АПЛнинг 5-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда ўзини ноқулай ҳис қилгани учун алмаштирилган эди.
Фикрлар