Пандемия ПСЖга таъсир ўтказа олмади

ПСЖ раҳбарияти "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Le 10 Sport.

Манбага кўра, сербиялик футболчи парижликлар сафини тўлдирадиган бўлса, унда у йилига тахминан етти миллион евро маош олади.

Аммо парижликлар римликлар билан футболчининг товон пули масаласида бир тўхтамга кела олмаяпти. Бунгача "Лацио" ПСЖнинг 60 миллион евроли таклифини рад этиб улгурди, бироқ французлар 80 миллион евро Рим клубини қониқтиришига умид қилишмоқда.

Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи "бургутлар" либосида 31 ўйин ўтказиб ва 5 та гол, 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!