Панкратион бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси ташкил этилганидан сўнг, бир қатор нуфузли турнирлар ташкил этди.

Жумладан, Жаҳон чемпионати ҳам юртимизда ўтказилди. Шунингдек, Фарғонада панкратион бўйича "Янги Ўзбекистон" кубоги, Самарқандда панкратион бўйича ўсмир-ёшлар ўртасида " Silk Road" , Қўқонда грепплинг борасида "Qo'qon Open" ва Тошкентда Ўзбекистон чемпионати ва профессионаллар ўртасида Гран-При ташкил этилди. Мазкур турнирларни юқори савияда ташкил этган Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциациясига Халқаро бирлашган кураш олами (UWW) томонидан Осиё чемпионатини ўтказиш ҳам ишониб топширилди. Шу тариқа 11-12 ва 13 май кунлари қитъа чемпионати Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган бўлди. Чемпионат U-17, U-20 ва катталар ўртасида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!