"Пансерраикос" камбэк қилди. Машариповдан битта ассист!

Греция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Пансерраикос" - ОФИ учрашуви бўлиб ўтди ва мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Риера ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқада Зисис имкониятларни тенглаштириб қўйди. Унинг голига Машарипов ассист амалга оширди. Шундан сўнг 88-дақиқада Мургос ғалаба голини урди. Машарипов эса 76-дақиқада жароҳат олганлиги сабаб алмаштирилди.  

Шу тариқа, "Пансерраикос" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
07/11/2023 00:20
Машарипов ҳақидаги маълумот учун рахмат.