Пара каноэчиларимиз Канадада сўнгги тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда

Аввалроқ, пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3-7 август кунлари Канада давлатининг Галифакс шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Тренерлар – Дилшод Йўлдошев ҳамда Артём Кармеев бошчилигидаги терма жамоа аъзолари айни дамда Канада давлатида мусобақа олди сўнгги тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Мухлиса Эшмирзаева VL3
Шахноза Мирзаева KL3
Ҳасан Қўлдошев KL3
Ҳайтмурод Шерқўзиев VL3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!