Пара шахмат: Ахадхон Кимсанбоев Осиё чемпионлигини қўлга киритди

  • 30 июнь, 2022, 20:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Шахмат
BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари, Торнело онлайн платформасида 20 ёшгача бўлган жисмоний имкониятлари чекланган ва ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Ахадхон Кимсанбоев муносиб иштирок этди.

Қитъамизнинг 9 та давлатидан энг кучли пара шахматчилар қатнашган ушбу нуфузли мусобакада спортчимиз Ахадхон Кимсанбоев 7 турда 7 та ғалаба қайд этди ва Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Матонатли спортчимиз Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси вилоят бўлими ва вилоят Спортни ривожлантириш Бош бошкармаси томонидан муносиб тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!