Пара шахмат: Вакилларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Аввал хабар берганимиздек, икки нафар ҳамюртимиз - Ахадхон Кимсанбоев ва Дурдона Жуманова айни кунларда Франциянинг Кастеландаре шаҳрида шахмат бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи ёшлар ҳамда аёллар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ватанмиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ахадхон мусобақанинг илк турида швециялик Тога Жохадсон, Жуманова эса португалиялик Жозефа Спайчелага қарши баҳс олиб борди. Қувонарлиси, ҳар иккала спортчимиз ҳам жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади. 2-тур ўйинларида Ахадхон польшалик Мичал Ракисга қарши дона сурди ва дуранг қайд этди. Дурдона эса индонезиялик Тита Пуспитага қарши баҳсда мағлуб бўлди.

3-тур ўйинларида Кимсанбоев испаниялик Сан Хуан Сантин Ааронга қарши, Жуманова эса колумбиялик Франко Перризга қарши дона суришади. Бу ўйинларда ҳар иккала вакилимизга ҳам омад тилаб қоламиз.

Шахмат бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи ёшлар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида аёллар ўртасида 18 давлатдан 26 нафар спортчи, ёшлар ўртасида эса 13 давлатдан 13 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Мусобақа 17 июлга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!