Пара шахматчимиз Осиё чемпиони бўлди!
Филиппин давлатининг Кавите провинциясида жойлашган Тагайтай шаҳрида имконияти чекланган шахматчилар ўртасида III - Осиё чемпионати якунланди. Унда Қозоғистон, Филиппин, Индонезия, Ўзбекистон, Таиланд ва Вьетнам давлатлари вакиллари чемпионлик учун ўзаро беллашишди.
Кўришида, таянч-ҳаракат тизимида ҳамда эшитишида нуқсони бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилган қитъа чемпионатида Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби шахмат гуруҳи шўғулланувчиси Азизбек Сафаров (мураббийлари: Юсуфбой Содиқов, Динара Алибекова) Ўзбекистон терма жамоаси сафида муносиб иштирок этди.
Урганчлик пара шахматчи ўз ёш тоифасида стандарт йўналишида олтин медални қўлга киритди.



Фикрлар