Пара стол тенниси бўйича энг кучлилар сараланди

Бугун пойтахтимизда пара стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу сафарги мамлакат биринчилигида Республикамизнинг турли ҳудудларидан жами 70 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувлар натижасига кўра, мамлакатимизнинг энг кучли пара стол теннисчилари аниқланди. Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари О.Эргашев ҳамда қўмита мутасаддилари иштирок этди. Шохсупага кўтарилган спортчилар медаль ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.

Қуйида пара стол тенниси бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишиб олишингиз мумкин:

1-5 класслар (эркаклар)
1-ўрин – Расул Атамуратов
2-ўрин – Умиджон Ахмедов
3-ўрин – Зиёдбек Камолов

1-5 класслар (аёллар)
1-ўрин – Жаркинай Муртазаева

6-7 класслар (эркаклар)
1-ўрин – Иззатбек Ҳамраев
2-ўрин – Ботир Исомиддинов
3-ўрин – Баходиржон Хошимов

8-10 класслар (эркаклар)
1-ўрин – Суннатулло Муродуллаев
2-ўрин – Абдураҳмон Зоҳиджонов
3-ўрин – Ойбек Нормахматов

8-10 класслар (аёллар)
1-ўрин – Мафтуна Нишанбаева
2-ўрин – Ирода Мусурмонкулова
3-ўрин – Айсанем Убайдуллаева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!