Пара таэквондо: Болгариядаги Гран-Прида 4 та медаль қўлга киритилди. Гулжаной яна биринчи!

  • 06 Jun 22:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Бугун Болгария пойтахти София шаҳри мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При турнири ўз якунига етди.

Tecno

Эътиборлиси, дунёнинг энг кучли пара таэквондочилари иштирок этган ушбу мусобақа вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди. 5 нафар спортчи билан баҳсларда қатнашган делегациямиз якунда 4 та медалга сазовор бўлди.

Жумладан, эркаклар ўртасида Санжар Мухторов (-58 кг) ҳамда Асадбек Тоштемиров (-80 кг), аёллар ўртасида эса Зиёда Исоқова (-47 кг) бронза медалини қўлга киритган бўлса, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова (+65 кг) доимгидек ғолибликни ҳеч кимга бермади.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси сайёрамизнинг 30 га яқин давлатидан 200 нафарга яқин спортчи қатнашган нуфузли мусобақада 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!