Пара таэквондо бўйича терма жамоа аъзоларига антидопинг қоидабузарлик турлари тушунтирилди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Париж-2024 олимпия ва паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 5 июль куни Паратаэквондо спорт тури бўйича терма жамоа аъзоларига Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан «Антидопинг қоидабузарлик турлари» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Семинар давомида Л.Умедова спортчи, мураббийларга спортда тақиқланган модда, унинг метаболити ёки маркерининг спортчидан олинган синамада мавжудлиги, спортчи томонидан таъқиқланган услубни қўллаш ва қўллашга уриниш, допинг-тест топширишдан бош тортиш, қаршилик кўрсатиш, ташриф буюрмаслик, спортчи томонидан АДАМС тизимида маълумот тақдим этиш тартибини бузиш, спортчи ҳамда унинг персонали томонидан допинг-назоратининг барча босқичида сохталаштириш ёки сохталаштиришга уриниш тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида спортчилар, мураббий ва спорт шифокорларига мавзу бўйича слайдлар ёрдамида қизиқарли маълумотлар берилди ҳамда иштирокчилар допинг назорат қоидалари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) томонидан таъқиқланган моддалар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, ушбу терма жамоа аъзоларига йил бошидан бери иккинчи маротаба комплекс тарзда ўқув-семинарлар ўтказилиши. Бу эса, албатта спортчиларимизни ҳалол спортга ундаш, ҳар-хил ёд ғоялардан асрашга хизмат қилади.
Унутманг, допингга қарши кураш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси бўлиши лозим!
Фикрлар