Пара велоспорт. Эртага трек пойгалари бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади

Пара велоспорт юртимизда жуда тез ривожланиб бораётган пара спорт турларидан бири ҳисобланади. Шу боис ушбу спорт тури билан шуғулланиш истагини билдираётганлар сони ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда.

Эртага, 27 сентябрь куни пойтахтимизда пара велоспортнинг трек пойгалари бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади. 30 сентябрга қадар давом этадиган ушбу мамлакат биринчилигида жами 80 нафарга яқин спортчи иштирок этиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!