Пара велоспортчиларимиз илк халқаро мусобақага йўл олди

Жорий йилнинг 25-29 март кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида пара велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Душанбега йўл олди. Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа юртимизда янги ривожланаётган истиқболли спорт турларидан бири ҳисобланган пара велоспорт учун вакилларимиз иштирок этадиган илк халқаро мусобақа ҳисобланади.

Қуйида Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган вакилларимиз рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

Спортчилар

Азимбек Абдуллаев
Ғолиббек Мирзаеров
Азиз Отахўжаев
Саиджаббор Дадахонов
Баходир Одинаев
Хаитмухаммадов Бунед
Артиков Аброр
Азиза Қосимова
Одина Ҳамдамова

Тренерлар

Дилмурод Сиддиқов
Рената Байметова
Динислом Чирчиков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!