Паралимпия. Дилафруз Аҳмадхонова жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди!

Пара енгил атлетика бўйича Кобе шаҳрида давом этаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.

Биз учун аҳамиятлиси, аёллар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Дилафруз Аҳмадхонова 8.95 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Дилафруз Аҳмадхонова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 8 метр 84 см натижа билан бронза медаль ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!