Паралимпия. Fazza Гран-присида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладик!

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича анъанавий Fazza Гран-при турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзолари 7 та медалга сазовор бўлишди.

Диск улоқтириш F57 (эркаклар)
Ёрқинбек Одилов – олтин

Найза улоқтириш F54 (аёллар)
Нурхон Қурбонова – олтин

Узунликка сакраш Т11/12 (аёллар)
Асила Мирзаёрова – олтин

Ядро улоқтириш F63 (эркаклар)
Муҳаммад Рихсимов – кумуш

Узунликка сакраш Т11/12 (аёллар)
Ёқутхон Холбекова – кумуш

100 м. югуриш Т13 (эркаклар)
Дониёржон Ахмедов – бронза

Узунликка сакраш Т12 (эркаклар)
Дониёр Салиев – бронза

Аҳамиятли жиҳати, F41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Кубаро Ҳакимова Осиё рекордини янгилади. Бундан ташқари, узунликка сакраш баҳсларида Асила Мирзаёрова, Ёқутхон Холбекова ҳамда Иззат Турғунов айни пайтда жаҳон рейтингидаги энг яхши натижаларни қайд этишди.

Шу тариқа терма жамоамиз Fazza Гран-при турнирида 9 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза, жами 26 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитой ва Украинадан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!