Паралимпия. Пара пауэрлифтингчиларимиз Париж-2024 олдидан сўнгги мусобақада иштирок этади

Chery Tigo 7 PRO

Жорий йилнинг 17-27 июнь кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи сўнгги халқаро мусобақа ҳисобланади.

Бугун пара пауэрлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзолари ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун Грузияга жўнаб кетди. Мазкур жаҳон кубогида 15 нафар пара спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!