Паралимпия. Пара таэквондочиларимиз Манчестердаги Гран-прида 4 та медаль қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.

Эътиборлиси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлишди.

Жумладан, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Асад Тоштемиров барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган бўлса, -58 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Санжар Мухторов эса бронза медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса Зиёда Исоқова (-47 кг) кумуш медалини қўлга киритган бўлса, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова (+65 кг) доимгидек ғолибликни ҳеч кимга бермади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!