Паралимпия. Риодаги муваффақиятларимиз Токиода ҳам давом этади

Яна бир йилдан сўнг Токио ареналари ҳисоб бўйича XVI Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Таъкидлаш керакки, вакилларимиз бу сафарги мусобақага ҳар доимгидан ҳам жиддий эътибор қаратишган.

Улар 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган XV Паралимпия ўйинларида рекорд даражадаги медалларни қўлга киритишган эди. Паралимпиячиларимиз кунчиқар юрт пойтахтида ўтказиладиган навбатдаги мусобақада ушбу рекордни янгилашга бел боғлашган.

Бу борада Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти ҳам спортчиларга барча шароитларни яратиб, уларга фақат ва фақат олий мақсад – Токио-2020 ўйинларида юқори ўринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон номини яна бир бор бутун дунёга танитишда яқиндан кўмак бермоқда.

Келинг, шу ўринда биз учун унутилмас бўлган Рио-2016 Паралимпия ўйинларида қайд этилган натижаларимизни яна бир бор ёдга оламиз. Бразилия пойтахтидаги мусобақада жами 32 та паралимпиячимиз спортнинг 5 та тури бўйича иштирок этишган эди. Натижалар эса кутилганидан ҳам ажойиб бўлган. Вакилларимиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза, жами 31 та медални қўлга киритишган. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 159 та мамлакат орасида 16-ўринни эгаллаган эди. Айтиш керакки, бу мамлакат тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Олтин медаль соҳиблари:

1. Шерзод Намозов (Дзюдо, 60 кг.гача, эркаклар) 8 сентябрь

2. Нигматов Ўткир (Дзюдо, 66 кг.гача, эркаклар) 8 сентябрь

3. Хуснитдин Норбеков (Енгил атлетика, диск улоқтириш - F37, эркаклар) 8 сентябрь

4. Одилжон Турдиалиев (Дзюдо, 100 кг.дан юқори, эркаклар) 10 сентябрь

5. Фирдавс Мусабеков (Сузиш, брасс 100 м - SB13, эркаклар) 10 сентябрь

6. Фотима Амилова (Сузиш, брасс 100 м - SB13, аёллар) 10 сентябрь

7. Александр Свечников (Енгил атлетика, найза улоқтириш - F12/13, эркаклар) 14 сентябрь

8. Нозимахон Қаюмова ((Енгил атлетика, найза улоқтириш - F12/13, аёллар) 17 сентябрь

Кумуш медаль соҳиблари:

1. Кирилл Паньков (Сузиш, баттерфляй 100 м - S13, эркаклар) 8 сентябрь

2. Муслима Одилова (Сузиш, баттерфляй 100 м - S13, аёллар) 8 сентябрь

3. Хайитжон Алимова (Дзюдо, 70 кг.гача, аёллар) 10 сентябрь

4. Фотима Амилова (Сухиш, комплекс, 100 м - SM13, аёллар) 10 сентябрь

5. Сафия Бурханова (Енгил атлетика, ядро улоқтириш - F11/12, аёллар) 14 сентябрь

6. Муслима Одилова (Сузиш, эркин усулда, 50 м - S13, аёллар) 14 сентябрь

Бронза медаль соҳиблари:

1. Севинч Салаева (Дзюдо, 52 кг.гача, аёллар) 8 сентябрь

2. Музаффар Турсунхўжаев (Сузиш, баттерфляй 100 м - S13, эркаклар) 8 сентябрь

3. Фотима Амилова (Сузиш, баттерфляй 100 м - S13, аёллар) 8 сентябрь

4. Сервер Ибрагимов (Ўқ отиш, пневматик тўппончадан, 10 метр - SH1, эркаклар) 9 сентябрь

5. Фируз Саидов (Дзюдо 73 кг.гача, эркаклар) 9 сентябрь

6. Турсунпашша Нурметова (Дзюдо, 63 кг.гача, аёллар) 9 сентябрь

7. Дониёр Солиев (Енгил атлетика, узунликка сакраш - T12, эркаклар) 10 сентябрь

8. Гулрух Рахимова (Дзюдо, 70 кг.гача, аёллар) 10 сентябрь

9. Шухрат Бобоев (Дзюдо, 90 кг.гача, эркаклар) 10 сентябрь

10. Ширин Шарипов (Дзюдо, 100 кг.гача, эркаклар) 10 сентябрь

11. Шохсанам Тошпўлатова (Сузиш, комплекс, 100 м - SM13, аёллар) 10 сентябрь

12. Ахрор Бозоров (Пауэрлифтинг, 80 кг.гача, эркаклар) 11 сентябрь

13. Дмитрий Хорин (Сузиш, эркин усулда, 400 м - S13, эркаклар) 11 сентябрь

14. Миран Сахатов Гид: Жалолиддин Хамрокуров, Мансур Абдирашидов, Дониёр Солиев, Фахриддин Хамраев (Енгил атлетика, эстафета 4х100 - T11-13, эркаклар) 13 сентябрь

15. Хусниддин Норбеков (Енгил атлетика, ядро улоқтириш - F37, эркаклар) 14 сентябрь

16. Музаффар Турсунхўжаев (Сузиш, эркин усулда, 50 м - S13, эркаклар) 14 сентябрь

17. Шохсанам Тошпўлатова (Сузиш, эркин усулда, 50 м - S13, аёллар) 14 сентябрь

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари келгуси йилнинг 25 августидан 6 сентябрига қадар давом этади. Бунга қадар сайтимизда Японияга борадиган паралимпиячиларимиз ҳақида туркум мақолалар, янгиликлар бериб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!